Маълумотларга кўра, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими, туман прокуратураси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида туманда тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу жараёнда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси фельдшер лаборанти И.Р. фуқарони туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимига фаррош вазифасига ишга киритиб бериши эвазига 400 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, олдиндан 2 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Р.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.