TA'LIM

Сурхондарёда 928 нафар ўқувчи мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомлади

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022-2023 ўқув йилида вилоятдаги 965 та умумтаълим мактабларида 525 минг 646 нафар ўқувчи таҳсил олди.

Бу йил умумтаълим мактабларини 76 минг 792 нафар битирувчи тамомлади. Шундан, 43 минг 937 нафар ўқувчига 9-синфни тугатганлик тўғрисида, 32 минг 855 нафар ўқувчига 11-синфни тугатганлик тўғрисидаги шаҳодатномалар топширилади.

Жорий ўқув йилида 11-синф битирувчиларининг 764 нафари олтин ва 164 нафари кумуш медалларга лойиқ кўрилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan