TA'LIM

Ўзбекистон мактабларда араб тилини хорижий тил сифатида ўқитиш йўналишида Ливия билан ҳамкорлик қилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Бутунжаҳон таълим форуми доирасида таълим вазирликлари делегациялари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Ливия олий таълим ва илмий тадқиқот вазири Доктор Омран Муҳаммад ал Гийиб томонидан Ўзбекистон умумий ўрта таълим тизимида араб тилини хорижий тил сифатида ўқитиш йўналишида ҳамкорлик, жумладан, Ливия томонидан араб тилида дарс берувчи ўқитувчилар учун Ливия олий таълим муассасаларида магистр ва илмий тадқиқот (PhD) таълими учун таълим грантлари ажратиш таклифи берилди.

Вазир Ҳилола Умарова, шунингдек, Ҳиндистоннинг Ассам штати федерал таълим вазири Доктор Ранож билан суҳбат давомида инглиз тили ва информатика йўналишларидаги олий таълим муассасалари битирувчиларини Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларига “устоз-шогирд” модели асосида амалиётга ва таълим жараёнига жалб этиш масаласи муҳокама қилинди. Доктор Ранож ушбу масалада вазирликка амалий ёрдам беришга розилигини билдирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan