TA'LIM

Аниқ ва табиий фанлар факультети “Очиқ эшиклар куни”да

Денов тадбиркорлик ва педагогика институти томонидан вилоят ва туман прокуратураси, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Денов, Сариосиё, Узун, Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон туманларининг умумтаълим мактаблари битирувчилари учун ташкил этилган «Очиқ эшиклар куни»да аниқ ва табиий фанлар факультети кафедралари ҳам фаол иштирок этди.

Тадбир давомида, ёшларнинг “Олий математика ” кафедраси мудири (доц) М.Собирова ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан кафедра фаолияти билан танишишлари учун кўргазма ташкил этилиб, таълим йўналишлари, ўтган ўқув йилларидаги кириш баллари, 2024/2025-ўқув йили қабулидаги ўзгаришлар ҳақида битирувчиларга батафсил маълумотлар берилди.

Маълумот учун, Денов тадбиркорлик педагогика институтида 4 та факультет ва 16 та кефедра, шунингдек, кундузги, кечки, сиртқи, иккинчи олий таълим, магистратура таълимлари мавжуд.

“Очиқ эшиклар кунига” факултет профессор-ўқитувчилари томонидан 78 та умумтаълим мактабларнинг 450 нафардан ошиқ битирувчи синф ўқувчилари жалб этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan