ЎЗБЕКИСТОН

17 май куни “Tashkent Law Spring” III Халқаро юридик форумига старт берилади — вазирлик

17–18-май кунлари Тошкентда Марказий Осиё минтақасида ҳуқуқ соҳасидаги муҳим воқеалардан бири ҳисобланган “Tashkent Law Spring” III Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади. Форум Ўзбекистон Адлия вазирлиги бошчилигида икки йилда бир марта ўтказилади.

Форумнинг асосий мавзуси — “Фундаментал ҳуқуқлар – абадий қадриятлар”. “Tashkent Law Spring” халқаро, хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан фундаментал ҳуқуқлар призмаси орқали замонавий ҳуқуқий тенденцияларни муҳокама қилиш учун очиқ платформа вазифасини бажаради.

Форум ҳуқуқ соҳасидаги замонавий илм-фан ютуқларини Ўзбекистонда ва жаҳонда оммалаштиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.

  • Форум доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар мавзулари:
  • «Низоларни муқобил ҳал этиш: медиациядан арбитражгача»;
  • «Сифатли норма ижодкорлиги орқали қонун устуворлиги қадар»;
  • «Юридик соҳада рақамли технологиялар»;
  • «Давлат хизматлари: муваффақиятлар, вазифалар ва истиқболлар»;
  • «Коррупсияга қарши сиёсат»;
  • «Интеллектуал мулк экотизими – Ўзбекистоннинг инновацион ва саноат муҳитини шакллантириш воситаси сифатида»;
  • «Замонавий ҳуқуқ учун юридик кадрлар»;
  • «Суд экспертизаси ривожланишининг замонавий тенденсиялари».

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan