ЎЗБЕКИСТОН

2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, 2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш асосий мақсад бўлади.

«Бу йил бошланган «Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури ўз самарасини бермоқда. Бир йилнинг ўзида 2 мингга яқин тадбиркорлар илк бор ташқи бозорларга чиқди. Келаси йилда ҳам, экспорт қилувчиларга транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш давом эттирилади», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев Европа бозорларига текстил, электротехника, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини камида 2 баробар ошириш кераклигини айтди.

«Маҳсулотлар экспорти бўйича ҳозирги 9 та босқичли божхона расмийлаштируви 3 баробарга қисқаради. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишларини жадаллаштирамиз. Умуман, 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган)», — деди Шавкат Мирзиёев.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan