ЎЗБЕКИСТОН

Тожикистон ҳукумати футболчиларини тақдирлашда давом этмоқда

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Ёшлар ишлари ва спорт қўмитаси кеча, 14 февраль куни ўтган йил якунларини сарҳисоб қилиб, спорт соҳасида турли номинациялар бўйича лауреатларнинг номини эълон қилди.

Малайзияда бўлиб ўтган “Мердека кубоги” халқаро турнирида ғолиб чиққан Тожикистон миллий футбол терма жамоаси “2023 йилнинг энг яхши жамоаси” совринини қўлга киритди. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси хорватиялик мутахассис Петр Сегрт бошчилигида 2023 йилда Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этиб, чорак финал босқичига қадар етиб борди ва терма жамоа мамлакат спорти тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.

Бундан ташқари, Тожикистон футбол федерацияси 2023 йилда мамлакатнинг энг яхши спорт федерацияси деб топилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan