ЎЗБЕКИСТОН

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш имконияти яратилди

Энди «083/ҳ маълумотнома»ни олиш учун тиббиёт муассасига қайта бориш шарт эмас!

My.gov.uz‘да 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш қулайлиги яратилди, дея хабар бермоқда Давлат хизматлари маркази.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ, тиббий маълумотномаларни бериш босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилмоқда.

Эндиликда тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисида бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш учун ушбу муассасаларга қайта бориш шарт эмас.

Шунчаки, my.gov.uz орқали «Соғлиқни сақлаш» бўлимидан керакли хизматни танлаб, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн юклаб олиш кифоя.

Маълумотнома унда кўрсатиб ўтилган муддатгача амал қилади.

Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Мутлақо бепул ва қулай!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan