TA'LIM

ТерДУ талабаси “Ёш китобхон” танловида 3-ўринни эгаллади

«Ёш китобхон” танлови 3 та ёш тоифасида, жумладан 10-14, 15-19, 20-30 ёшлар ўртасида маҳалла – сектор – туман – ҳудуд – республика босқичларида ўтказилди. 

Танловда иштирокчиларнинг китобларда илгари сурилган Ватан, оила ва дўстларга бўлган садоқат ғоялари, комил инсон фазилатлари юзасидан мустақил фикр юритишига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунга кўра, “Ёш китобхон” танлови республика финал босқичининг 20-30 ёш тоифаси бўйича ғолиблари аниқланди. 

Унга кўра, биринчи ўрин Тошкент шаҳридан Гулҳаё Солиевага насиб этди. Иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Феруза Абдримова эгаллади. Учинчи ўринга сурхондарёлик Фазилат Диёрова муносиб топилди.

Ғолиблар тақдирланди. Жумладан, биринчи ўрин учун «Кобальт» автомобили, иккинчи ўринга 50 миллион сўм ва учинчи ўрин соҳибига 30 миллион сўм пул мукофоти топширилди. 

Мазкур финал босқичида қатнашган барча иштирокчилар 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди. 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan