СИЁСАТ

Саида Мирзиёева Қатар бош вазири билан кўришди

Доҳа шаҳрида Қатар Бош вазири, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний жаноби олийлари билан учрашув бўлиб ўтди.

«Биз Ўзбекистон-Қатар муносабатларини ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, келгуси тадбирлар жадвалини батафсил муҳокама қилдик.

Суҳбат чоғида ўзаро алоқаларимиз 2023 йили янги босқичга ўтгани таъкидланди. Самарқанд (2023 йил 5-6 июнь) ва Доҳа (2023 йил 2 октябрь) саммитлари тарихий аҳамият касб этиб, ҳамкорликнинг янги қирраларига эшик очди. Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги муносабатларда мутлақо янги давр бошланди, дея оламиз.

Биз ўзаро маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Қатарлик ҳамкорлар билан мустаҳкам ришталар боғланиб, қўшма лойиҳалар фаол амалга оширилади, деган ниятдамиз», – дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan