Ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилади.

Жорий йил февраль ойида Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун Тошкент шаҳрига яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поездлари олиб келинди, дея хабар бермоқда «Тошкент метрополитени» ДУК Матбуот хизмати.
Унга кўра, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
Шунингдек, таъкидлаш лозимки, жорий йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган.
Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.