ЎЗБЕКИСТОН

Хушхабар: Сурхондарёлик пиллакорлар республикада биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажаришди

Сурхон воҳасининг миришкор пиллакорлари 35 минг 547 қути ипак қуртидан 2 минг 286 тоннадан ортиқ “кумуш тола” ҳосилини йиғиб олиб, республикада биринчилар қаторида шартнома режасини ортиғи билан бажаришди.

Пиллакорларнинг саъй-ҳаракати ва машаққатли меҳнати натижасида ҳар бир қутидан ўртача 60 килограмм ҳосил олинишига эришилди. Бунда янги, серҳосил, воҳа иқлим шароитига мос бўлган маҳаллий навларнинг парваришлангани, шунингдек, пилла қурти боқишда янги технологиялар ҳам ўз самарасини берди.

Ҳозирда вилоятдаги қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш жараёнлари давом этмоқда.

Воҳамиз аҳли ва миришкор “кумуш тола” етиштирувчиларини эришилган ютуқ ва забт этилган марра билан муборакбод этамиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan