ЎЗБЕКИСТОН

Мирзиёев Қозонга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда “Татар информ” матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевни халқаро аэропортда Татаристон Бош вазири Алексей Песошин кутиб олган. Президент бугун оқшомда Халқаро кўргазма марказида бўлиб ўтадиган “Келажак ўйинлари” халқаро турнирнинг очилиш маросимида иштирок этади.

Шунингдек, турнирнинг очилиш маросимида бошқа давлатлардан ҳам етакчилар иштирок этади. Турнирда жами 2 мингдан ортиқ спортчини бирлаштирган 107 мамлакатдан 282 та халқаро жамоа қатнашиши режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan