СПОРТ

Рамзан Қодиров куёвига “Чеченистон қаҳрамони” унвонини берди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳукумат бош вазири ўринбосари лавозимини эгаллаб турган куёви Висхан Мацуев ва яна бир қанча расмийларга “Чеченистон қаҳрамони” унвонини берди. Бу ҳақда унинг ўзи Telegram-каналида маълум қилди. 

У мукофотларни республика раҳбариятининг кенгайтирилган йиғилишида топширган. Унвонлар берилиши сабаблари очиқланмаган, бироқ Қодиров мукофотланганларга Украинадаги урушнинг мақсад ва вазифаларига эришишга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдиришини таъкидлаган.

Мукофот олганлар орасида Қодировнинг ёрдамчиси Амхад Хататаев, республика муфтийси Салоҳ Межиев, Пенсия жамғармаси менежери Мохмад Ахмадов, Аргун мэри Илёс Масаев, Чеченистон меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири Усмон Баширов ва Республика Фанлар Академияси президенти Жамбулат Умаров ҳам бор.

Маълумот учун, Висхан Мацуев Чеченистон раҳбарининг тўнғич қизи Ойшат Қодированинг турмуш ўртоғи. Чеченистон маданият вазири вазифасида ишлаб келаётган Ойшат Қодирова ўтган йилнинг октябрь ойида бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланган. Унинг эри Мацуев ҳам бош вазир ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири саналади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan