СПОРТ

Синдоров Гиннесга киритилган турнирда иштирок этади

Ўзбекистонлик 18 ёшли гросссмейстер Жавоҳир Синдоров Россия пойтахти Москва мезбонлик қиладиган “Aeroflot Open” турнирида иштирок этади. Бу ҳақда “UzChess” лойиҳаси ўз саҳифасида маълум қилди.

Соврин жамғармаси 15 миллион рублни (165 минг АҚШ доллари) ташкил қилувчи турнир 2-8 март кунлари бўлиб ўтади. “Aeroflot Open” турнири 2002 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва 2004 йилда бўлиб ўтган мусобақа дунёдаги энг йирик шахмат турнири сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Маълумот учун, Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-шахмат Олимпиадаси ғолиби ҳамда “Ўзбекистон ифтихори” медали соҳиби ҳисобланади. У 2019 йилда гроссмейстерлик унвонини қўлга киритган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan