TA'LIM

Эндиликда сиртқи таълим шакли учун камида 5 йиллик стаж талаб этилади

Педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Ушбу тартиб 2023/2024 ўқув йилидан амал қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan