ЎЗБЕКИСТОН

Чинозда поезд устига чиқиб олган 11 ва 12 ёшли икки болакайни ток урди

Жорий йилнинг 14 март куни соат 15:18да Чиноз бекатида икки болакай поезднинг юк вагони устига чиқиб олишган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси хабар берди.

Хавфли ҳаракатлар натижасида болалар, М.И. (2013 йилда туғилган) ва Б.Б. (2012 йилда туғилган), контакт тармоғининг электр таъминоти кучланишида тан жароҳатлар олишган. Иккала ёш бола ҳам зудлик билан касалхонага бири – 20%, иккинчиси – 80% тана куйиши билан ётқизилди.

«Фарзандларингиз билан қатор хавфсизлик мавзуларида тез-тез суҳбат қуришингизни илтимос қиламиз! Шу жумладан, улар билан темир йўл линиялари яқинида ҳаракатланиш ва улардан отиш қоидалари ҳақида тушунтириш суҳбатлари олиб боришни, ҳамда вагонларга чиқиш қанчалик хавфли эканлиги ҳақида батафсил тушунтиришни сўраб қоламиз. Буларнинг барчаси турли хил жароҳатларга, шу жумладан оқибати ўгир ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Ушбу бахтсиз ҳодисада ҳам болалар машҳур ижтимоий тармоқлар учун видеога тушиш ва кўпроқ «лайк» олишни мақсад қилганлар. Бахтсиз ҳодиса натижасида, болалар нафақат ўзларига, балки яқинлари учун ҳам катта мусибат етказдилар», – дейилади компания хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan