ЎЗБЕКИСТОН

Расман: Ўзбекистон 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2026 йилда ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади.

Фото: Шахмат федерацияси

Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.

Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. 8 август куни Ченнаида FIDE’нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда 2026 йилги Олимпиада мезбонлиги учун Ўзбекистон номзоди делегатлар томонидан маъқулланди.

2022 йилги Олимпиада 10-тури олдидан Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси пешқадам бўлиб турибди. 8 август куни ўзбекистонлик шахматчилар Ҳиндистон-2 жамоасига қарши дона суради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan