ЖАМИЯТ СПОРТ

Спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Шеробод тумани ҳокими кубоги

Мусобақада вилоятнинг Шеробод, Жарқўрғон, Шўрчи, Денов, Узун, Бойсун ҳамда Олтинсой туманларидан 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган спортчи қизлар “Шеробод тумани ҳокими кубоги” учун ўзаро беллашдилар. Бу ҳақда Шеробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 30 январь куни Шеробод туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида, спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Чориева, туман Халқ таълим бўлими касаба уюшма раиси Р.Холмирзаева, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори С.Бегматовлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Қизғин муросаларга бой бўлган мусобақада биринчи ўрин Шеробод, иккинчи ўрин Бойсун ҳамда учинчи ўрин Олтинсойлик гимнастикачи қизларимизга насиб қилди.