ЖАМИЯТ

Тошкентдаги заправкаларда Аи-100 импорт бензини пайдо бўлди

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида 20 октябрдан Аи-100 бензини сотуви бошланди. Бу ҳақда АЁҚШ тармоғи матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекнефтгаз” матбуот хизматига кўра, ушбу бензин импорт қилинади. Бир литрининг нархи — 15 800 сўм. Таққослаш учун, Аи-92 нархи 10 200 сўм бўлса, Аи-80 нархи — 6050 сўм.

Аи-100 ҳозирча фақат пойтахтдаги саккизта ёнилғи қуйиш шохобчасида сотилмоқда: Паркент бозори, Алоқа, Чинобод, Генерал Узоқов, Бодомзор, Қорасув, Аҳмад Дониш, Чўпон-ота.

Куни кеча эса Ўзбекистон бензин бозорида танқислик ва ажиотажни олдини олиш бўйича тезкор зарур чоралар кўрилиши айтилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan