ДУНЁ

Исроил — Ғазо уруши оқибатида 20 дан ортиқ журналист ҳалок бўлди

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси халқаро ННТнинг маълум қилишича, Исроил — ҲАМАС урушида камида 21 нафар журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда zamon.uz ёзди.

Шунингдек, яна 8 нафар журналист яраланган, 3 нафари бедарак йўқолган (ҳибсга олинган бўлиши ҳам мумкин).

“Ўлганларнинг 17 нафари фаластинлик, 3 нафари исроиллик ва 1 нафари ливанлик”, — дейилади ташкилот хабарида.

Таъкидланича, рақамлар якуний эмас ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қурбонлари кўпроқ бўлиши мумкин.

Аввалроқ Фаластин Журналистлар уюшмаси 11 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлгани ва 20 га яқин журналистнинг уйига ҳужум қилинганини айтганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan