ДУНЁ

Покистоннинг ярмидан кўпи сув тошқини остида қолди

Покистоннинг катта қисми мингга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган кучли муссондан кейин ҳалокатли сув тошқинлари оқибатларига дуч келмоқда, дея хабар бермоқда Associated Press.

Покистоннинг табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси шанба куни сув тошқини бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди. Шу кунгача ёмғир билан боғлиқ ҳодисаларда 982 киши ҳалок вафот этган, 1456 киши жароҳатланган.

Кучли ёмғирлар кучли сув тошқинига сабаб бўлди, бу эса бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб одамларни уйсиз қолдирди ва ярим миллиондан ортиқ уйни вайрон қилди. Шунингдек, улар 2 миллион гектарга яқин экин майдонларига зарар етказди ва 802 минг бош чорва молларининг нобуд бўлишига олиб келди.

Бугун Покистоннинг кўплаб ҳудудларида йўллар ювилиб кетган, аҳолининг бир қисми озиқ-овқат ва электр энергиясисиз қолган. Тошқин 3 минг километрга яқин йўл ва 149 кўприкни вайрон қилган.

Ҳукумат маълумотларига кўра, Покистоннинг 160 туманидан 116 тасида 30 миллионга яқин аҳоли ёки Покистон аҳолисининг 15 фоизи ёмғир ва тошқинлардан жабр кўрган.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий молия йилида мисли кўрилмаган ёмғир ва тошқинлардан кўрилган иқтисодий зарар 4 миллиард доллардан ошади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan