ДУНЁ

Буюк Британия Украинага узоқ масофали ракета тизимларини юборади

Mудофаа вазири Бен Уоллеснинг таъкидлашича, Буюк Британия Украинани М270 ялпи ҳужум реактив тизимлари билан таъминлайди. Улар 80 км масофадаги нишонларни уриб тушира олади.
Уоллеснинг айтишича, Буюк Британия ушбу урушда Украинанинг ёнида ва қаҳрамон қўшинларни ноҳақ босқинлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган муҳим қурол-аслаҳалар билан таъминлашга тайёр. Британиянинг Украинани қўллаб-қувватлаши Россия тактикаси ривожланиши билан ўзгариб бормоқда.

“Ушбу юқори самарали узоқ масофали ракета тизимлари украиналик дўстларимизга Путин кучлари шаҳарларни вайрон қилиш учун ишлатган узоқ масофали артиллерияларнинг шафқатсиз қўлланилишидан ўзларини яхшироқ ҳимоя қилиш имконини беради”, дейди вазир.

М270 тизимлари билан таъминлаш Қўшма Штатлар билан келишилган, чунки техника Америка компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва учинчи томонга ўтказиш учун Вашингтондан расмий рухсати талаб қилинади.
Қайд этилишича, Украина кучлари Британияда янги ракеталардан фойдаланишга ўргатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик артиллериячилар HIMARS ва М270 дан фойдаланиш бўйича машғулотларни бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари шунга ўхшаш тизимлар юборишини, Россия президенти Владимир Путин эса Украинадаги янги нишонларни уришини маълум қилган эди. Бу эълондан кўп ўтмай, Россия апрель ойидан бери биринчи марта 5 июн куни Украина пойтахти Киевга зарба берди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan