ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

6 июнь 2022 80 Андижонда 45 минг АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Жорий йилнинг 1 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурсларини талон-тарож қилинишига қарши курашиш бўлими ва Андижон вилояти прокуратураси ер ресурсларини талон-тарож қилинишини олдини олиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Шаҳрихон туманида яшовчи Т.А, таниши Шаҳрихон тумани фуқароси Ш.И билан бирга экин майдонларини сотиш ноқонуний эканлигини билсада Андижон-Шаҳрихон йўлининг 4 кмда жойлашган боғдорчилик учун ажратилган 80 сотих ер майдонини сотиш мақсадида алдов йўли билан 1 гектар деб интернет тармоғига эълон бериб, эълон асосида мурожаат қилган харидор Э.Рга 45 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлгани аниқланди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Шаҳрихон туманида жойлашган ошхоналарнинг бирида фирибгарлик йўли билан холис харидорга олдиндан келишилган, 45 минг АҚШ доллари ҳисобидан 400 миллион сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan