ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёда 25 майни дарс жадвалини йиртиб нишонлаган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 25 май куни ўқитувчилар дарс жадвалини йиртиб, рақсга тушгани, ўқувчилар эса сумкаларини тепиб кунни нишонлагани акс этган видео тарқалди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Таъкидланишича, ҳолат 25 май куни Қамаши туманидаги 7-сонли мактабда содир бўлган.

Ҳолат юзасидан мактабдаги одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган видеотасвирда иштирок этган мактаб ходимларига Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan