ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Чирчиқда “қўлда” кўп миқдорда дори сотаётган шахс ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида дори воситаларини дорихонадан ташқарида сотиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши куршаши департаменти маълум қилди.
Департамент ва ДХХ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.С. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, 100 қути “Гепарен-белмед” ва 600 қути “Клексан” номли дори воситаларини фуқаро D.ga 134,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan