СПОРТ

Ҳусан Раҳимов соҳил самбоси бўйича жаҳон чемпионати совриндори!

Шу кунларда Исроилнинг Бат-Ям шаҳрида соҳил самбоси бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Кеча чемпионат доирасида яккалик баҳслари ташкил этилди ва унда 8 та вазн тоифасида медаллар жамланмаси ўз эгаларини топди. Эътиборлиси, -88 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳусан Раҳимов ҳам совриндорлар қаторидан ўрин олди. У юртимизга жаҳон чемпионатининг бронза медали билан қайтадиган бўлди. 

Шунингдек, жамоавий баҳслар ҳам бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan