ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда МИБ ходимига тан жароҳати етказган шахсларга жиноий иш очилди

Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари суд ва бошқа орган қарорларини ижро этиш орқали фуқаролар ёки жамият манфаатини ҳимоя қилади.

Баъзи ҳолларда, фуқароларимиз қарздорликларини бартараф қилмасдан, давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатмоқда. Бундай ҳаракатлар учун эса, қонунимизда жавобгарлик белгиланган.

Жорий йилнинг 09 август куни Мажбурий ижро бюроси Қизириқ тумани бўлими давлат ижрочилари Ю.Т., Ш.Э. ва С.С. лар туманнинг “Боғистон” маҳалласида яшовчи қарздор Р.О.нинг жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш мақсадида, унинг яшаш манзилига боришган.

Ижро ҳаракатларини амалга ошириш вақтида қарздор Р.О ва унинг отаси А.Х.лар давлат ижрочиларининг қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатиб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича Қизириқ туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳар қандай вазиятда ҳам давлат ижрочиларининг ҳаракатларининг қонуний ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш эмас, балки улар ижро этаётган қарор устидан тегишли органларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир !

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan