ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Нега бизга салом бермайсан?” — Карманада иззатталаб безорилар жазоланди

Навоий вилояти Кармана тумани “Каловат” маҳалласида истиқомат қилувчи 30 ёшли Санжар қўшни маҳалладаги дўсти билан машинада кўча санғишни одат қилди. Бу сафар ҳам улар тегганга тегиб, тегмаганга кесак отиб вақтини ўтказар, бошқаларни мазах қилиб роҳатланарди. Бундайларга салом бериш тугул юзига қарагинг келмайди.

Илюстратив сурат


Бир куни тасодифан ўзининг юмушлари билан юрган Беҳзодни тўхтатиб, “Нега бизга салом бермайсан”, дея сўроққа тутади. Иззатталаб Санжарнинг бемаъни сўроқлари жанжалга айланиб, икковлон Беҳзодни дўппослади. Олинган тан жароҳати тиббий маълумотномада бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ жароҳати, ўнг ёноқ ва гаймар суяги синиши, ўнг кўз қовоқлари лат ейиши ва қонталаши ташхиси билан қайд этилди.

Санжар ҳамда унинг ўртоғи ўзларининг хатти-ҳаракатлари учун энди қонун олдида жавоб беради.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan