ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда йил бошидан бери ўтказилган назорат тадбирларида 140 та ҳолатда 42,1 млрд. сўм, шундан прокуратура органларининг ташаббуси билан 129 та ҳолатда 26,7 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган

Сурхондарёда бюджет тушуми бўйича 2022 йил 6 ойида 1 трлн. сўм прогноз белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1 трлн. 197 млрд  сўмга (118,7 фоиз) ёки 188,3  млрд. сўм ортиғи билан бажарилган.

2022 йил 6 ойида ўтказилган назорат тадбирларида 140 та ҳолатда 42,1 млрд. сўм, шундан прокуратура органларининг ташаббуси билан129 та ҳолатда 26,7 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.

Хусусан, Термиз шаҳрида 6 та ҳолатда 1 млрд., Ангор туманида 4 та – 204 млн., Бойсунда 2 та – 3,2 млн., Деновда 6 та – 11, 5 млрд., Жарқўрғонда 6 та – 381,5 млн., Қумқўрғонда 7 та – 3,8 млрд, Қизириқда 4 та – 103 млн., Музработда 4 та – 57 млн. сўм, Олтинсойда 7 та – 330 млн. сўм, Термиз туманида 4 та – 817,5 млн. сўм, Узунда 4 та – 393,4 млн. сўм, Сариосиёда 7 та – 394 млн. сўм, Шерободда 5 та – 39 млн., Бандихонда 3 та – 11 млн. сўм, Бюджет субсидиялари 11 та – 5,4 млрд, Республика бюджети 14 та – 6,3 млрд ҳамда вилоят бюджети 43 та ҳолатда 11 млрд. сўмни ташкил этади.       

Бюджет маблағлари талон-торожлиги асосан Халқ таълим вазирлиги тизимида (16,6 млрд.), “Ягона буюртмаси” ИК тизимида   (428 млн.), Абтомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимида (6,5 млрд.), Маданият вазирлиги тизимида (1,1 млрд.), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида (1,5 млрд.), мактабгача таълим тизимида (745 млн.), сув хўжалиги вазирлиги тизимида  (1,7 млрд.), “Маҳалла” жамғармаси тизимида (1,5 млрд.) ҳамда ободонлаштириш бошқармалари тизимида (725 млн.) сўм ва бошқа соҳалар ҳисобига тўғри келади.

Вилоят прокуратураси томонидан ушбу қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жойларга жами 15 та тақдимномалар киритилган, 13 нафар шахсларнинг интизомий ва 32 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилган ҳамда жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 10 та жиноят ишлари қўзғатилиб, 497 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Д.Н.Валижонов, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan