Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси учун таклиф қабул қилиш 1-август соат 00:00 да тўхтатилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси 25-июл куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилгандива муҳокама учун дастлаб 10 кун ажратилган эди. Депутатлар бу муддат етарли эмас деб топди ва яна 10 кун муддат қўшилди. Кейинроқ қонун лойиҳаси муҳокамасини 1-августгача узайтиришга қарор қилинди.
Конституциявий комиссия матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 30-июл куни фуқаролардан 117 мингдан ортиқ таклиф келиб тушган.
“Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари халқимиздан келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасидаги фаолиятини давом эттиради”, — дейилади комиссия матбуот хизмати хабарида.