ДУНЁ

Аномал иссиқ Испанияда 2 мингдан зиёд одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Испанияда аномал иссиқдан ўлимлар сони кескин кўпайди. Карлос III Саломатлик институти маълумотига кўра, 2022 йилда жазирама иссиқ оқибатида 2021 йилгидан 4 баробар кўп — 2064 киши вафот этган.

Кунлик ўлимларни қайд этиш тизими маълумотига кўра, Испанияда ўртача ҳаво ҳарорати +38…+40°С ни ташкил этган 18-19 июль кунлари 184 киши оламдан ўтган. Вафот этганларнинг аксарияти — кексалар. Жазирама оқибатида оламдан ўтганларнинг 10 нафари — 14 ёшгача болалар.

Испания бош вазири Педро Санчес барча ишловчи фуқароларга мурожаатида иссиқнинг салбий оқибатини камайтириш учун уларни бўйинбоғ (галстук) тақмаслика чақирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan