Ҳарбий тадбирлар

ОИЛА-ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТНИНГ ТАЯНЧИ

Мамлакатимизда оила фаравонлиги, унинг мустаҳкам ва соғлом бўлишини таъминлаш, азалий қадриятларни кенг тарғиб этиш мақсадида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.

Шу ўринда мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳам ҳарбий хизматчилар оилаларида ижтимоий муҳитини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, бир сўз билан айтганда оила фаравонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар ва муассаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази биносида “Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, мамлакат барқарордир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ушбу давра суҳбатида Жанубий оператив қўмондонлиги, Термиз ҳарбий прокуратураси, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вилоят минтақавий бўлими, вилоят ҳокимлиги оила ва хотин қизлар бошқармаси, Термиз давлат университети, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят бўлими вакиллари иштирок этди.

-Бугунги тадбиримизда ватан тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оила маданият ва одобини шакиллантириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш ва фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрнини мустаҳкамлаш, оилаларнинг ибратли жихатларини юзага чиқаришга қаратилган – дейди, ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Сухроб Юлдашев.

Бугунги кунда ёшлар тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, санъатга ва маданий ишларга ҳавас уйғотиш ҳамда ҳарбий хизматчилар оилалари билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш учун давлатимиз томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир якунида иштирокчилар учун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳодимлари томонидан “МЕҲР ОПЕРАЦИЯСИ 3” ҳужжатли фильм намойиш этилди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan