ДУНЁ

Нью-Йоркда динозавр скелети, метеорит ва Ой жинслари ауционга қўйилди

Нью-Йоркдаги Сотҳебйъс аукционида биринчи марта горгозаврнинг бутун бошли скелети сотувга қўйилди, унинг баҳоси 5—8 миллион доллар. Аукционга қўйилган буюмлар орасида метеоритлар, Ой жинслари ва Ердан ташқарида бўлиб қайтган бошқа нарсалар ҳам бор, деб ёзмоқда Даилй Маил.


Сотҳебйъс ташкилотчиларининг фикрига кўра, коллекционерлар учун энг қизиқарли экспонатлар қуйидагилар бўлиши мумкин: 35 000 долларга сотилиши тахмин қилинаётган 66 миллион йиллик трицератопс бош суяги, қирилиб кетган Америка шерининг 50 минг йиллик бош суяги (экспонат 600 000 долларга баҳоланмоқда) ва мукаммал ҳолатда сақланиб қолган қилич тишли йўлбарс бош суяги.

Натурал Ҳисторй гуруҳи горгозавр скелетини аукционининг “юлдузи” деб атамоқда. Унинг ўлчамлари баландлиги 3 метр ва узунлиги 7 метрни ташкил қилади. Мутахассисларнинг фикрича, уни 8 миллион долларга сотиш мумкин. Ҳозирда ушбу экспонат учун энг юқори таклиф 3,5 миллион долларни ташкил қилмоқда.


Шунингдек, кимошди савдосида “Аполлон” миссиясида қатнашган астронавт Базз Олдриннинг шахсий буюмлари – парвоз курткаси (бошланғич нархи 700 000 доллар), қулоқчинлар ва у Ойга қўнувчи Эагле двигателларини ишга туширишда фойдаланган ручка ҳам бор. Ручка 2 миллион долларга сотилиши кутилмоқда.

Аукционда коинотга оид яна бир тоифа экспонатлар — осмондан сайёрамизга тушган метеорит парчаларидир. Улардан бири 1969-йил 8-февралда Ерга тушган Аленде метеоритининг парчаси. Олимларнинг фикрига кўра, бу бўлакда қуёш тизими пайдо бўлишидан олдин ўта янги юлдузлар портлаши пайтида яралган зарралар мавжуд бўлиб, у одам қўлига етиб келган энг қадимги материядир.


Экспонатлар орасида метеорит билан тўқнашувдан кейин қулаб тушган Ой юзасининг майда бўлаги ҳам бор.

Онлайн ауционга 20-июлда старт берилган, жонли савдолар 28-июлдан бошланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan