ДУНЁ

Украина парламенти Зелинскийдан Украинанинг Эрондаги элчисини ишдан бўшатишини сўради

Мамлакат собиқ президенти Петро Порошенконинг “Европа бирдамлиги” партиясидан Украина Олий Радаси аъзоси Алексей Гончаренко амалдаги давлат раҳбари Владимир Зелинскийга мурожаат қилиб, Украинанинг Эрондаги элчисини чақириб олишни сўради. Бу ҳақда депутат ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзган.
Гончаренконинг сўзларига кўра элчихонанинг – Теҳрон аэропортидаги ҳалокатга Украина “Боинг” самолётининг двигатели сабаб бўлган деган сўзлари, қурбонларнинг оила аъзоларига ҳурматсизлик ва Украина шаънига доғ тушириш, дея баҳолади.

Аввалроқ Украина “Боинг”и Эроннинг ҳаво мудофааси тизимлари томонидан хато билан уриб юборилгани ҳақида хабар берилган эди.

Киевга учаётган Украина халқаро авиакомпаниясига тегишли “Боинг 737-800” чоршанба куни эрталаб Теҳрон аэропортидан чиққач, қулаб тушган эди. Расмий маълумотларга кўра, Эрон, Украина, Канада, Германия, Швеция ва Афғонистон фуқаролари бўлган 167 йўловчи, шунингдек тўққизта экипаж аъзоларининг барчаси вафот этган.