САЛОМАТЛИК

Тасдиқланди: шакар мияга худди гиёҳванд дори воситасидек таъсир қилади

Шакар, гиёванд моддалар инсон миясига қандай таъсир қилса, миянинг мукофот тизимига ҳам  худди шундай таъсир қилади. Орхус университети тадқиқотчилари (Дания) шакар мияга ва ҳатти-ҳаракатларга таъсир қилади, деган “афсона” ни   текширмоқчи бўлдилар аммо  “афсона” эмаслигига  иқрор булишди. Улар ўз ишларини «Илмий маърузалар» (scientific reports) илмий журналида нашр этдилар.

Баъзи семиз одамларда пайдо бўладиган ширинликларга бўлган жуда кўп хохиш сабабли, кўпчилик шакарни аллақачон рухсат этилган гиёҳванд дори деб аташади. Бугунги кунга қадар шакарнинг одамларга таъсири тўғрисида ҳеч қандай илмий далиллар йўқ эди, аммо Дания олимлари ҳаммасини тўғрилашди.

Олимлар чўчқаларда тажриба ўтказдилар. Нега айнан улар устида? Майк Винтердал буни тушунтиради, чунки одамларни бошқариш қийин, чунки допамин даражаси кўплаб омилларга қараб ўзгариши мумкин. Допаминга (қувонч ва завқланиш гормони) биз истеъмол қиладиган нарсалар, ишқий муносабатлар, ҳатто телефондаги ўйинлар ҳам таъсир қилади – буларнинг барчаси олинган маълумотларга сезиларли таъсир қилиши мумкин. Чўчқалар жуда яхши алтернативдир, чунки уларнинг мияси сичқонларникига қараганда мураккаброқ ва инсон мияси каби эгри йўллар билан қопланган ва чўчқа миясининг катта ҳажми инсон мияси учун мўлжалланган сканерлардан фойдаланиб чуқур тузилмаларни визуал равишда кўриш учун идеалдир.

Тадқиқот давомида чўчқалар кунига 2 литр шакар сувини 12 кун давомида истеъмол қилишди. Шакар истеъмоли мияга қандай таъсир қилишини тушуниш учун тадқиқотчилар чўчқаларни МРТ орқали уч марта текширувдан ўтказдилар: тажрибадан олдин, биринчи куннинг охирида ва 12-кундан кейин.

Фақат 12 кунлик шакар истеъмол қилгандан сўнг, миянинг допамин ва опиоид тизимларида жиддий ўзгаришларни кузатдик. Осонлик ва фаровонлик ҳисси билан боғлиқ бўлган опиоид тизими биринчи марта шакарни истеъмол қилган кунданоқ фаоллашди. Агар 1 кун ичида шакар миянинг мукофот тизимини ўзгартира оладиган бўлса, демак 12 кундаги таъсирни  тасаввур қилиш осон – деб тадқиқотининг натижалари билан бўлишди  Винтердал.