ИЛМ-ФАН

АҚШ элчихонаси вакиллари ТерДУда меҳмон бўлишди

Бугунги кунда дунёга очилган Термиз давлат университетига жаҳоннинг кўпгина етакчи давлатлари, халқаро ташкилот вакиллари катта қизиқиш билдиришмоқда. Шу сабаб университетда улар иштирокида турли тадбирлар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилмоқда. Навбатдаги учрашув Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси  вакиллари билан бўлиб ўтди. “English Language Fellow” дастури доирасида Бишкек, Тошкент va Бухоро шаҳарларидаги ОТМ ларида фаолият олиб бораётган Шеннон Роуч, Жилл Тайсон, Мина Гевел лар ТерДУ Хорижий филология факультетида профессор-ўқитувчилар учун маҳорат дарсларини олиб боришди. Дарс ўтиш методикаси, талабаларда инглиз тилида гапириш ва ёзиш кўникмасини ошириш, инглиз тили дарсларида  режа тузиш бўйича фикр алмашилди. Интерактив машғулотлар асосида ўтган семинар тренингда фаол иштирок этганларга ташкилотнинг сертификатлари берилди.

photo_2020-01-15_17-54-17photo_2020-01-15_17-54-26photo_2020-01-15_17-54-33photo_2020-01-15_17-54-36