САЛОМАТЛИК

Болалар шамоллаганда энди қайси дори воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади?

Болалар орасида шамоллаш, диарея ва тана ҳарорати кўтарилиши кузатилганида “Док-1 Макс” сиропидан фойдаланилган, энди қайси дори воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади?

Мутахассиснинг сўзларига кўра, болалар орасида шамоллаш, диарея ва тана ҳарорати кўтарилиши кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат этиш ёки тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиш лозим.    

– Шифокор тавсиясисиз ҳеч қандай дори воситаларини қабул қилмасликни сўраймиз, – дейди ССВнинг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева. – Шифокор уйга келгунига қадар болага кўп миқдорда суюқлик ичиринг. 5 ёшгача бўлган ўғил-қизлар кунига 1-1,5 литр суюқлик, масалан, 1 литр қайнатилган сувга 1 чой қошиқ шакар ва 1 чой қошиқ туз қўшиб, илитилган ҳолда, кам-камдан истеъмол қилиши тана ҳарорати тушишига ёрдам беради. Шу билан бирга, диарея ва шамоллаш аломатлари камайиб, пешобдан турли токсинлар ёки вируслар чиқиб кетиши кузатилади. Энг муҳими, болаларда қон қуюлиши ва сувсизланишнинг олди олинади. Бу эса ўткир буйрак етишмовчилигига барҳам беради.  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan