ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ

Cурхондарёда биллинг тизими кенг жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5761 сонли фармонига асосан жойларда электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилда “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 44 940 та истеъмолчига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. Бу борадаги ишларни тез ва сифатли амалга ошириш учун 291 нафар малакали ходим жалб этилган. Улар томонидан бир кунда 1000 дан ортиқ электр ҳисоблагич ўрнатилмоқда. Айтиш жоизки, вилоят бўйича жами 463 693 та истеъмолчига электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, 2020 йил охиригача АСКУЭ тизими тўлиқ ишга туширилиши белгиланган.

Ҳудудда коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида интерфаол хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, электрон тўлов тизимларидан кенг фойдаланиш мақсадида ягона биллинг тизими жорий этилган бўлиб, унинг афзаллик томонлари ҳақида гап кетганда, 20 дан ортиқ функцияни бажара олиши, хусусан, маълумотларни сохталаштиришнинг имкони йўқлиги, ташқи таъсир ўтказилса, дарҳол ўчиши ва тизимга хабар жўнатиши кабиларни келтириш мумкин.

 “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати