ДУНЁ ИЛМ-ФАН

Тожикистон рақамли (цифровое) таълимга тўлиқ ўтишни режалаштиряпти

Рақамли трансформация кейинги 20 йил давомида ташкил  этилади. Тожикистон ҳукумати илғор халқаро тажрибага мувофиқ таълим тизимини тўлиқ янгилашни режалаштирмоқда.

«Янги таълим рақамли иқтисодиётнинг эҳтиёжларини қондиришга, биринчи навбатда, ахборотни таҳлил қилиш ва фикрлаш ижодини ривожлантириш кўникмаларига қаратилади» дейилади Тожикистон Республикасидаги Рақамли иқтисодиёт концепциясида, дея хабар беради Asia-plus.

Ёш авлод ўртасида ижодий қобилият ва танқидий фикрлашни ривожлантириш учун бошланғич, ўрта ва олий касбий таълимнинг барча даражаларида рақамли саводхонликни ошириш режалаштирилган.

Ўрта умумий маълумот даражасида «Ахборот технологиялари» фани босқичма-босқич амалга оширилади, 2-синфдан бошлаб «Дастурлаштириш асослари» фанидан ўқиш соатлари кўпайтирилади ва 5-11 синфлар дастурлари биринчи навбатда СТЕМ элементлари (робототехника, виртуал ҳақиқат, 3D босмада чиқариш ва бошқалар) билан тўлдирилади.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун мунтазам равишда хакерлар танловлари, шунингдек робототехника ва дастурлаш бўйича турли тўгараклар ўтказилади. Шу билан бирга, ўқитувчилар доимий равишда янги рақамли технологиялар бўйича малака оширишни давом эттирадилар.

Бошланғич ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассисларни асосий рақамли кўникмаларига сифатли ўқитиш учун «Информатика» ўқув дастурлари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, АКТ дан фойдаланиш ваколатини берадиган таълим дастурлари ўқитувчилари учун узлуксиз таълим курслари ўтказилади.

Олий, олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасида «Ахборот-коммуникация технологиялари» фанини барча мутахассисликлар бўйича жорий этишни ҳисобга олган ҳолда касбий стандартлар ва меҳнат бозори талабларига асосланган намунавий ўқув режалари ва дастурлари модернизация қилинади.

Шунингдек, АКТ соҳасидаги мутахассисликлар бўйича ўқув дастурларининг таркибини, талаб қилинадиган мутахассислар ишлаб чиқарилишини таъминлаш мақсадида қайта кўриб чиқиш режалаштирилган.

Тожикистон Республикасида рақамли иқтисодиёт концепцияси республикада рақамли трансформацияни амалга оширишга  босқичма-босқич ўтишни назарда тутади.

Дастлаб, уч босқич 2040 йилгача режалаштирилган. Биринчи босқич 2025 йилгача, иккинчи босқич 2030 йилгача ва учинчи босқич 2040 йилгача. Рақамли трансформацияни амалга оширишнинг барча босқичлари Digital SАСА лойиҳаси доирасида ҳам амалга оширилади.