ДУНЁ

Техас штатига мигрантларни ҳибсга олиш ва қамашга рухсат берилди

АҚШ Олий суди Техас ҳукуматига яқинда қабул қилинган энг қаттиқ иммиграция қонунларидан бирини амалга оширишга рухсат берди. Бу полицияга Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган шахсларни ҳибсга олиш ва жиноий жавобгарликка тортиш имконини беради. 

Фото: AP Photo

Оқ уй қонунни конституцияга зид деб атаган. АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш федерал жиноят ҳисобланади, аммо бундай ишлар одатда фуқаролик қонунчилигига биноан иммиграция судларида кўрилади.

Техасда SB4 қонунининг баҳсли бўлишининг сабабларидан бири шундаки, судлар аввалроқ алоҳида штатлар эмас, балки фақат федерал ҳукумат иммиграция қонунларини қўллаши мумкин, деган қарорга келган.

SB4 маҳаллий полицияга чегарани ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган ҳар қандай одамни тўхтатиш ва ҳибсга олиш ваколатини беради. Жазолар орасида қамоқ ёки 2000 долларгача жарима ҳам бор.

АҚШдан депортация қилинганидан кейин Техасга ноқонуний равишда кирганлар учун жазолар анча қаттиқроқ бўлади. Хусусан, шахснинг иммиграция тарихи ва жиноий келиб чиқишига қараб 20 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan