ЖАМИЯТ

Ангор тумани ғаллакорлари республикада биринчилардан бўлиб жамғармага дон сотиш шартнома режасини бажарди

Туманда 2022 йил ҳосили учун 5 минг 650 гектар ер майдонига ғалла экилиб, 16 минг 21 тонна шундан 6 минг 316 тонна товар дон ва 9 минг 705 тонна уруғлик дон сотиш режалаштирилганди.

Ўз вақтида олиб борилган агро-техник тадбирлар эвазига жорий йилнинг 3 июнь куни 6 минг 317 тонна товар дон сотилиб, режа ортиғи билан бажарилди.

Тумандаги “Замин Ангор кластер” МЧЖ ва “Саидносирхон”, “Ангор Хомкон миришкори”, “Хомкон миришкор деҳқонлари”, “Хонназаров Зафар”, “Равшанбек полвон Ангор”, “Қорақир томчилари”, “Ўктамбек Суннатбек” каби фермер хўжаликлари ҳар бир гектардан 75-80 центнердан ҳосил олишга эришганликлари учун шартномавий режа бажарилди.

Ҳозирги кунда туманда ғалла ўрим-йиғими давом этмоқда, кластер ҳамда фермер хўжаликлари томонидан яна 9705 тонна уруғлик дон ҳамда 5000 тонна биржа савдолари орқали қўшимча сара дон сотиш режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan