ДУНЁ

Толибон БАА билан келишиб олди

Толибон муваққат ҳукумати Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан Афғонистондаги 4 та аэропортнинг хавфсизлик хизматлари бўйича келишув имзолади.

Толибон муваққат ҳукуматининг Транспорт ва авиация вазирлиги баёнотида айтилишича, Кобул, Ҳирот, Қандаҳор ва Мозори Шариф аэропортларининг хавфсизлик хизматлари БАА компаниясига топширилган. 

Шартнома халқаро ва маҳаллий авиакомпанияларнинг парвозлари  хавфсизлигини таъминлайди дейилади баёнотда.

Баёнотда ушбу шартнома бўйича барча авиакомпаниялар суғурталаниши ва кафолатланиши таъкидланган.

Афғонистондаги стратегик аҳамиятга эга Кобул Ҳамид Карзай аэропорти ва бошқа аэропортларнинг ишлаши Толибон 2021 йилнинг августида ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг биринчи ўринга чиқди.

Кобул аэропорти ички ва халқаро рейслар учун очиқ бўлса-да, илгари Кобулга учган халқаро компанияларнинг аксарияти ҳали ҳам рейсларини нормал ҳолатга қайтармаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan