ДУНЁ

Хитойлик олимлар илк бор сигирнинг голштейн зотини клонлаштирди

Хитойлик биологлар илк бор йилига 18 тонна сут берадиган юқори маҳсулдор сигирнинг голштейн зотини клонлаштирди. Бу ҳақда сешанба куни Global Times нашри маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

Хитой Халқ Республикасининг Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги университети олимлари соматик ҳужайра ядро узатмаси ёрдамида учта бузоқни клонлашди. Биологлар ҳайвоннинг қулоқ тўқималаридан фойдаланганлар.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Цзинь Япин нашрга маълум қилишича, Хитойда соғин сигирларнинг 70 фоизи хориждан сотиб олингани боис, Хитой чорвачилик саноатини қайта тиклаш учун тажриба катта аҳамиятга эга.

«Биз 2-3 йил давомида 1000 дан ортиқ супер сигирлардан иборат подани яратишни режалаштирмоқдамиз, бу Хитойнинг хориждан ҳайвонлар етказиб беришга қарамлигини ҳал қилиш учун мустаҳкам пойдеворга айланади», – деди Цзинь Япин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan