ДУНЁ

Япония ҳукумати истеъфога чиқди

Японияда Вазирлар Маҳкамаси бутунлай истеъфога чиқди. Бош вазир Фумио Кисида вазирларнинг илтимосларини қабул қилди.

Кисида тез орада Либерал-демократик партиясининг ҳукмрон коалициядаги ҳамкори бўлган Комэйто партияси раҳбари Нацуо Ямагути билан учрашув ўтказади. Сиёсатчилар янги Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш масаласини муҳокама қилишади. Жараён тугагач, янги вазирлар махсус маросимда Япония императори Нарухито томонидан тасдиқланади.

Янги ҳукуматда 19 вазирдан 13 нафари алмашади, улардан 11 нафари биринчи марта ўз лавозимини эгаллаши кутилмоқда. Бешта лавозимни аёллар эгаллайди, деб хабар беради mir24.tv.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan