ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда сохта “СЭС ходимлари” пайдо бўлди

Пойтахтнинг Миробод тумани «Мовароуннаҳр» маҳалласи аҳолисига ўзларини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман бўлими ходимимиз (СЭС) дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар пайдо бўлгани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунининг 34-моддасида дезинфекция тадбирлари қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

Дезинфекция тадбирлари юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш, уларнинг доирасини камайтириш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида олиб борилиши кўрсатиб ўтилган. Унга кўра:

Эпидемик кўрсаткичлар бўйича дезинфекция тадбирлари-давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар томонидан;

Профилактик дезинфекция тадбирлари-юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар асосида дезинфекция станциялари томонидан ўтказилиши белгилаб берилган.Қайд этилишича, ўзларини “СЭС ходимлари” дея таништираётган фирибгарлар келиб чиқиши номаълум дориларни сотмоқда.

Фуқаролардан шундай сохта “СЭС ходимлари” ни учратганда, аввало, зарарсизлантирувчи восита сотаётган фуқаролардан:

хизмат гувоҳномаси;
қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши;
зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишингизга асос сўрашга ҳақли эканликларини эслатмоқда.

Қайд этилишича, ўзларини “СЭС ходимлари” дея таништираётган фирибгарлар келиб чиқиши номаълум дориларни сотмоқда.

Фуқаролардан шундай сохта “СЭС ходимлари” ни учратганда, аввало, зарарсизлантирувчи восита сотаётган фуқаролардан:

хизмат гувоҳномаси;

қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши;

зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишингизга асос сўрашга ҳақли эканликларини эслатмоқда.

Шундай вазиятда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 78 8880101 (050) Ишонч телефони, Тошкент шаҳар бошқармасининг 71 248-12-43 телефон рақами ёки Тошкент шаҳар ИИБ ва ҳудудий бўлимларига зудлик билан хабар бериши сўралмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan