СПОРТ

АҚШга қарши ўйинга терма жамоамиз Денис Истоминсиз чиқади

3-4 февраль кунлари Тошкент шаҳрида теннис бўйича «Devis» кубогининг саралаш босқичи бўлиб ўтади.

3-4 февраль кунлари Тошкент шаҳрида теннис бўйича Devis кубоги саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Бугун беллашувлардан олдин матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Бўлажак учрашувда тажрибали Денис Истомин қатнашмаслиги маълум қилинди. Қуръа натижасига кўра, жуфтликлар қуйидагича шаклланди:
3 февраль:
Сергей Фомин – Маккензи Макдоналд
Ҳумоюн Султонов – Томми Паул
4 февраль:
Санжар Файзиев / Сергей Фомин – Остин Крайчек / Ражив Рам
Сергей Фомин – Томми Паул
Ҳумоюн Султонов – Маккензи Макдоналд

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan