Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговолди текширишда, тумандаги педагогика касб-ҳунар коллежи директори С.О. ва коллеж бош ҳисобчиси И.М.лар ўзаро тил биркитириб, 2019 йил давомида директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан 13,5 млн. сўм асоссиз равишда иш ҳақи тайинлаб берганлиги, 6,6 млн.сўм бюджет маблағларини ортиқча тўлаб берганлиги ҳамда 30,0 млн. сўмлик товар-моддий бойликларининг камомади йўл қуйганликлари, жами 50,1 млн. сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 13 январь куни фуқаролар С.О. ва И.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.