Электр энергияси таъминотини тубдан яхшилаш ва мазкур ишни тез ва сифатли амалга ошириш учун техника кучи зарур бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” корхонасига Белерус давлатида ишлаб чиқарилган 4 та «Ямабур» махсус техникаси олиб келинди. Замонавий ушбу трактор бир кунда 50 дона бетон таянчларни ўрнатиш қувватига эга. Демак, кун давомида мазкур техникаларнинг ҳар бири 2 км масофагача электр тармоғини қуриш ишларини амалга ошириш имконини беради.
Соҳанинг янги замонавий техника ҳамда ускуналар билан таъминланиши ўз навбатида иш сифати ҳамда самарадорлигининг ошишига ижобий таъсир қилмоқда.