14-январь куни тушдан кейин, Душанбе марказида қўл гранатаси портлаши билан пойтахтда яшовчи Иван Мезенцев вафот этди.
«Аниқланишича, 33 ёшли Мезенцев Рудаки шоҳ кўчаси, 176-уй, 5-хонадонда яшаган. Бир кун олдин у номаълум сабабларга кўра маст ҳолатда РГД-5 қўл гранатасини олган».- дейди, Тожикистон марказий ички ишлар вазирлигининг вакили.
Ички ишлар вазирлигининг хабарига кўра, Мезенцев уйининг киравериши олдида қўлидаги граната портлаган. Мезенцевни касалхонага олиб кетишди, аммо у тирик қолмади дея қўшимча қилади манба.
Ҳозирда тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмода, воқеанинг барча ҳолатлари аниланмоқда.